ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА «СИМУЛЯЦИОН ЎҚИТИШ МАРКАЗИ» ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2019 йилнинг 21 июн куни Тошкент тиббиёт академиясида талабаларнинг амалий кўникма ва тажрибаларини оширишга қаратилган, халқаро талабларга жавоб берадиган, сўнгги русумдаги анжомлар билан жиҳозланган “Симуляцион ўқитиш маркази”нинг очилиши бўлиб ўтди.
Сўнгги йилларда тиббий таълим сифатини янада ошириш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий таълими тизимини энг яхши халқаро амалиёт даражасида босқичма-босқич шакллантириш, тиббий ёрдам даражасини оширишга қаратилган салмоқли ишлар қилинмоқда. Тиббий таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг назарий ва амалий тайёргарлигини, касбий ва ихтисослик фанлари бўйича ўқув машғулотлари ҳамда клиник ўқув амалиётини кенгайтириш ҳисобига яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширилмоқда. Шу ишлар намунаси сифатида, Тошкент тиббиёт академиясида “Симуляцион ўқитиш маркази” ташкил этилди.
Мазкур марказ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Академик инновациялар фонди” Жаҳон банки томонидан ажратилган умумий қиймати 200 минг АҚШ долларлик “Инновацион-иммитатив технологиялар ёрдамида таълим жараёнини такомиллаштириш” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Шунингдек, грант лойиҳаси доирасида профессор-ўқитувчиларни, шифокорларни етакчи хорижий тиббий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларда малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ҳам кўзда тутилган. Бу тиббий таълим муассасалари кадрлари салоҳиятини ошириш, инсон ресурсларини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларини тайёрлашда амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар яратиб, ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ва пировард натижада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашга хизмат қилади.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan