Халқаро Олимпия куни

Тошкент тиббиёт академиясида  “Халқаро Олимпия куни”га бағишланган тадбир ўтказилди.

Бугунги кунга келиб “Олимпия куни” дунёда энг оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бирига айланган. Ҳар йили Халқаро Олимпия Қўмитасига аъзо 206 та давлатда ўтказиладиган спорт ва саломатлик байрамида миллионлаб инсонлар бевосита иштирок этишмоқда. Юртимизда 6 – июл санасида “ Олимпия куни” ўзгача шукуҳда кенг нишонланди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳамда олимпизм ғояларини кенг тарғиб қилишдир.

Шу муносабат билан  5 июль куни мамлакатимизда Халкаро Олимпия Қўмитасининг “Olympic Day” байрами кунига бағишлаб  Тошкент тиббиёт академиясида тонгги бадантарбия, юриш, марафон югуриш, гимнастрада, волейбол, шахмат, стол тенниси, армрестлинг ва мини футбол бўйича  мусобақалар ташкил этилди. Унда  турли ёш тоифасидаги профессор -ўқитувчи ва ходимлар, академия талабалари ва аҳоли ёшларидан иборат ёш футболчилар жамоалари иштирок этдилар. Ўтказилган мусобақалар ва спорт тадбирлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Ўзбекистон-24” телеканали орқали намойиш этилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan