2019 йил 6 сентябрь куни Тошкент тиббиёт академияси Академик лицей залида “Elsevier” (Niderlandiya) компаниясининг Марказий Осиё минтақавий директори Алия Оспанова маҳорат дарсини ўтказди.
Маҳорат дарсида Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент Фармацевтика институти, Тошкент Давлат стоматология институти, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасидан профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчи, талаба-магистрлар иштирок этди. Иштирокчиларга Scopus va Science Direct халқаро илмий техник маълумотлар базасидан фойдаланиш ва илмий мақолаларни юқори импакт-факторга эга журналларда чоп этишга тайёрлаш масалалари батафсил тушунтириб берилди. Илмий мақолаларни дунёдаги энг йирик илмий-тахлилий платформа – Scopus маълумотлар базасида нашр этишнинг асосий қоидалари, талаблари ҳақида тушунчалар берилди.
Translate: Рус