Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети билан имзоланган меморандум асосида ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш борасида мустаҳкам алоқалар давом эттирилмоқда. 2019 йил 9 сентябр куни Корея Университети профессорлари ва “Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги” кафедраси профессори-ўқитувчилари билан ўзаро онлайн мажлис бўлиб ўтди.
Онлайн мажлисда бир қанча масалалар кўриб ўтилди. Жумладан, “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассислигида таълим олаётган 2 курс магистр талабаларнинг диссертация ишларини тайёргарлик ҳолати; “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассислигига қабул қилиниб, таълим олишни бошлаган 1 курс магистр талабалари учун онлайн маърузалар ташкил этишнинг аниқ муддатлари ва улар учун магистрлик диссертация мавзуларини танлаш; Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети билан ҳамкорликда “Атроф муҳит гигиенаси ва инсон саломатлиги” ва “Саноат гигиенаси ва инсон саломатлиги” номли “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура мутахассислиги талабалари учун тайёрланган дарсликни чоп эттириш ҳақида ҳисобот; Ҳамкорликда Scopus базалар тўпламига мақола тайёрлаш ҳақида режалар тузиш тўғрисида муҳокама ва мунозаралар олиб борилди.