Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида таълим, хусусан умумий ўрта таълим тизимидаги ўқув-тарбиявий жараёнлари сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 август куни “Ёшларни ватанпарворлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида мактаб таълимини ривожлантириш буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ таракатига айланиши, устозларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – жамиятимизда олий қадрият даражасига кўтарилиши зарур эканлиги белгиланди.
Ушбу видеоселекторда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мактаб таълимини ривожлантиришга йўналтирилган буюк умуммиллий мақсадга эришишга қаратилган “Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиори остида Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев раҳбарлигида Тошкент тиббиёт академияси проректори Т.А.Бобомуродов, доцент А.И.Хотамов, умидли ёшлардан Р.Б.Полвонов, ТТА академик лицей директори А.Р.Шермуратов, ТТА Термиз филиали директори Н.А.Дияров, директор ўринбосарлари Э.А.Бердиев, Ў.Р.Файзиева, даволаш факультети декани Ф.А.Умаров ва бошқа ТТА ва ТТА Термиз филиалининг 21 нафар ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Музробот туманида жойлашган 57 та умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга, таълим сифатини кучайтиришга, тарбия соҳасини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.
Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Термиз филиалининг 21 нафар ходимларидан иборат 4 та ишчи гуруҳ томонидан умумтаълим мактаблари фаолиятини ўрганилиб, амалий ёрдам беришга қаратилган семинарлар, мактаб ўқитувчилари билан учрашувлар ташкил этилди. Педагогик синфлар ташкил қилиш мақсадида ўқувчиларни қизиқишини ҳисобга олган ҳолда селекция ўтказилиб, ўқувчилар саралаб олинди ва уларнинг рўйҳати шакллантирилди, педагогик синфлар ташкил қилиш бўйича тавсиялар берилди. Кимё, зоология, информатика, инглиз тили, физика каби фанлардан тажрибали ўқитувчилар профессор, Халқаро қадимги дунё илмий академиясини академиги, ижтимоий фанлар бош ўқитувчиси Тожибоев Абдуғани Абдумаликович, физика-математика фанлари номзоди, доцент, математика фани бош ўқитувчиси Аманов Абдуқодир Қаҳҳорович, биология фани катта ўқитувчиси Кодиров Даврон Мамадиёрович, математика ва информатика фани ўқитувчиси Норов Толмас Хамзаевичлар томонидан кўргазмали дарслари ўтказилди. Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясининг маҳоратли профессор-ўқитувчилари иштирокида онлайн маъруза дарсларини ўтказиш режаси ишлаб чиқилди. Умумтаълим мактабида ахборот ресурс маркази бадиий адабиётлар қисми асосий бинодаги замонавий хонага кўчиришга амалий ёрдам берилди.
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бўйича қилинган амалий ишлар ўрганилди ва муҳокама қилинди, амалий тавсиялар берилди, ушбу мактабларга соғлом турмуш тарзи бўйича тақдимот материаллари тақдим этилди.
Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев бошчилигида мактабларнинг педагог жамоаси ҳамда ўқитувчилари учун «Ректор соати» ташкил этилди. «Ректор соати»да мактаблар педагог жамоасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва ўқитувчиларни жамиятда мавкеини мустахкамлаш учун ўтказган видеоселектор йиғилиши тўғрисида, «ректор соати», «вазир соати», «ҳоким соати»ни ўтказишдан, ишбилармонлар билан учрашувлар ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад нима эканлиги, Ўзбекистон Республикасида таълим ва тиббиёт сохасидаги эришилган ютуклар, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда ТТА Термиз филиали ҳақида батавсил тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, «ректор соати»да Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳияти, уни амалиётга кенг тарғиб этишга марчанинг масъул эканлиги алоҳида таъкидланди. Ахборот технологиялари, интернетдан, халқаро илмий базалардан фойдаланиш зарурлиги, Ахборот технологияларидан умумтаълим мактабларида тугараклар, янги фойдаланувчилар учун алоҳида ҳамда билувчилар учун работатехника каби тугараклар ташкил қилиниши ҳақида таклифлар берилди.
Мактаб ўқувчилари орасида «Менинг орзуйим», «Оилам – фахрим», «Менинг маҳаллам-менинг ҳаётим» мавзуларида танловлари, Ватанни севиш билан бирга унга садокат билан хизмат килишга ундаш максадида «Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик» акцияси, мактаб ўқитувчиларини обрўсини юксалтириш, ўқувчиларни устозга бўлган хурматини ошириш ҳамда педагог бўлиш учун ўқувчиларда қизиқиш уйғотиш қаратилган «Устозим ҳаётим чироғи» мавзусида иншолар ва тақдимотлар танловини ўтказилиши айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, якшанба кунлари туман истироҳат боғида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари учун концерт, театр томошалари, хунармандчилик, расм ва китоблар кўргазмалари ташкил этилди.
Хулоса қилиб айтганда, жойларда барча раҳбарлар ва мутасаддилар томонидан “Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиори остида амалга оширилиётган ишлар мактаб таълимини ривожланишига, устоз ва мураббийларнинг жамиятда нуфузини оширишига, устозларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – жамиятимизда олий қадрият даражасига кўтарилишига олиб келиди.
Translate: Рус