Инсон соғлом фикрлаши, жисмонан тетик ва турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш иммунитети кучли бўлиши учун аввало соғлом турмуш тарзига риоя этиши ва соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси бўлиши лозим. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни оммавий спортга жалб қилишдек муҳим ва долзарб вазифалар турибди.
Шу муносабат билан академия талабалар турар жойларида тарбиячи педагоглар ва талабалар кенгаши раислари бошчилида эрталабки бадантарбия машғулотлари йўлга қўйилган. Ушбу машғулотларда ҳар куни қарийб 800дан зиёд талаба-ёшлар иштирок этмоқдалар. Эрталабки бадантарбия машғулотларини ташкил этилиши талабанинг кун бўйи руҳан ва жисмонан соғлом юришига, фикрлаш, қабул қилиш қобилияти сифатининг ортиши ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.