ТАЛАБАЛАРНИ  ТТЖЛАРГА  ЖОЙЛАШТИРИШГА  МАСЬУЛ ХОДИМЛАР  БИЛАН  НАВБАТДАГИ  ЙИҒИЛИШ  ЎТКАЗИЛДИ. 

Янги 2019-2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан Талабалар турар жойларини тартибга келтириш ва талабаларни жойлаштириш бўйича 2019 йил 27 август куни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов раҳбарлигида  ТТЖ дирекцияси ходимлари, тарбиячи-педагоглар, факультет деканларининг ёшлар билан ишлаш бўйича муовинлари, ёшлар иттифоқи етакчиси ва бино комендантлари жами 20 нафар ҳодимлар иштирокида талабалар турар жойларига талабаларни жойлаштириш ва бу борада коррупцияни олдини олиш ва унинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида Талабалар турар жойига талабаларнинг  жойлаштириш тўғрисидаги ТТАнинг 27.08.2019 йилдаги 618-сонли буйруғи, жойлаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби билан таништирилди ва  ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари тушунтириб ўтилди. Жойлаштириш жараёнида аввало 1-босқич талабаларини жой билан таъминлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, оилавий шароити қийин бўлган, ногиронлиги бўлган талабалар, сўнгра юқори босқич талабаларини жойлаштирилиш лозимлиги ва бу жараёнда қаътий шаффофликни таъминлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, коррупцияга йўл қўйилган ҳолатда Ўз. Рес. жиноят кодексининг 210, 211, 212 моддаларига асосан, жавобгарлик муқаррарлиги тушунтириб ўтилди.

Ёшлар билан ишлаш , маънавият ва маърифат бўлими.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan