Жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5729-сонли «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ушбу фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида
2019 йил 26 июн куни тошкент тиббиёт академияси академик лицейи мажлислар залида профессор –ўқитувчилар ўртасида “Таълим муассаларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий ва маърифий асослари” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Батир Джолдасович Матмуродов сўзга чиқиб, мазкур фармон
2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланганлиги, ушбу дастурда ёшларда коррупцияга қарши курашиш фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантирадиган чора-тадбирларини амалга ошириш, таълим муассасалари ўқув дастурларига коррупцияга қарши курашиш махсус курсларини киритиш, барча таълим муассасалари, шу қаторда давлат хизматчилари, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича таълим беришга масъул шахсларнинг малакасини ва касбий тайёргарлигини ошириш бўйича муассасаларда тааллуқли дастурларни жорий этиш каби чора-тадбирлар белгиланганлиги ҳақида тухталиб ўтди.
Шу билан бирга, Фармонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича мақсадларга эришишда самарадорлик индикаторларини ишлаб чиқиш вазифаси топширилганлиги, энг муҳими, давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш белгиланганлиги ҳақида гапириб ўтилди.
Шунингдек, 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупция хавф-хатарларини вақти-вақти билан мажбурий баҳолаб бориладиган механизм ишга тушиши, унинг якунлари бўйича коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг ваколатларининг рўйхати шакллантирилиши, идоравий коррупцияга қарши курашиш дастурлари ижросининг ҳар чораклик мониторингини амалга ошириш ва коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш чораларини кўриб борилиши, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида, аввало, капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб эса лойиҳани бошқа соҳаларга
ҳам босқичма-босқич жорий этиш ҳақида ва мазкур фармонда белгиланган бошқа масалалар ҳақида тушунтириш олиб борилди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.