2019-2020 ўқув йили учун қабул комиссияси фаолияти тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сонли “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарор ва ушбу қарорга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2019 йил 27 апрелдаги 360-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1765-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил  18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларини қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом, ТТА 2019 йил 29 майдаги Илмий Кенгашида тасдиқланган қабул ҳайъатининг иш режаси асосида Қабул ҳайъати фаолият юритди.

ТТА га 2019-2020 ўқув йилига жами 570 та ўрин берилди, жумладан 5510100-даволаш иши йўналишига – 310 та, 5111000-тиббий педагогика иши – 20 та, 5510300-тиббий профилактика иши – 75 та, 5510700-олий ҳамширалик иши йўналишига 90 та , 5510900-тиббий биологик иш-75 та. ўрин ажратилди. Тошкент тиббиёт академиясининг 2019/2020 ўқув йилида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул кўрсаткичларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши:

№* Шифр Таълим йўналишлари Жами Давлат грантлари асосида Тўлов-контракт асосида
Жами шу жумладан: Жами шу жумладан:
ўзбек рус** ўзбек рус
ТТА бўйича жами: 570 265 223 42 305 258 47
шу жумладан, таълим йўналишлари бўйича
1 5111000 Касб таълими (йўналишлар бўйича) 20 5 4 1 15 12 3
2 5510100 Даволаш иши 310 160 136 24 150 128 22
3 5510300 Тиббий профилактика иши 75 25  

21

 

4

50  

42

 

8

4 5510700 Олий ҳамширалик ииши 90 50 42 8 40 34 6
5 5510900 Тиббий биологик иши 75 25 20 5 50 42 8

2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг барча олий таълим муассасаларида хужжатларни қабул қилиш онлайн тарзда олиб борилди. Абитуриент ўзига яқин бўлган исталган олий таълим муассасасига кириб Давлат тест марказининг сайти орқали хужжатларни хохлаган таълим йўналишга тақдим этиши имконияти яратилди. Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилида абитуриентлар фанлар кетма-кетлигининг мослиги бўйича бир вақтнинг ўзида 3 та таълим йўналишида конкурсда иштирок этди. Бунда биринчи йўналиш бирламчи ва устунлик қилиши кўрсатиб ўтилган эди.

Хужжатларни тақдим этиш 2019/2020 ўқув йилида ўрта мактаб, лицей ва коллеж битирувчилари учун бепул тарзда, қолган абитуриентлар учун энг кам иш ҳақининг 50% миқдорида тўлов шарти белгиланди. Абитуриент фақатгина паспорт, диплом ёки аттестат ва тўлов квитанцияси билан хужжатларни 7-10 минут ичида онлайн тарзда сайт орқали киритиб, чиқиб кетиш имконияти яратилди. Академиянинг “Шифокор” спорт мажмуасида катта 3 та хона ажратилди. Абитуриентлар учун маслаҳат хонаси, тўлов квитанцияларини чиқариб бериш ва онлайн тарзда хужжатларни тақдим этиш хоналари.

Тўлов квитанцияларини чикариш хонасида 10 та копьютер ва онлайн хужжатларни қабул қилиш хонасида 30 та компютер жойлатирилиб тўғридан-тўғри ДТМ сайтига уланиб қўйилди. Абитуриентларнинг маслаҳат хонаси катта залда жойлаштирилиб, бир вақтнинг ўзида 40-50 та абитуриент ёки уларнинг ота-онасига мўлжалланди, катта панел экарн билан таъминланди ва тўғридан-тўғри ДТМ сайтига уланди. Ушбу хонада барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига 2019 йилда қабул ҳайъатида бўлаётган ўзгартиришлар, қулайликлар, ДТМ сайтига кириш ва 3 та йўналиш танлаш тўғрисида батафсил  маълумотлар бериб борилди.  Абитуриент 3 та йўналиш танлаб олгандан кейин операторларга, яъни онлайн хужжатларни сайтга киритиш хоналарига юборилди. Барча компютерларда академиянинг юқори малакали профессор-ўқитувчилари, докторант ва клиник ординаторлари фаолият юритди. Абитуриент хужжатларини тақдим этгандан кейин 2 нусҳада қайд қилиш варақаси чиқариб берилди, текшириб имзо қўйгандан кейин бир нусҳаси қабул ҳайъатида қолдирилди ва бир нусхаси ўзи билан бериб юборилди. Шу муносабат билан қабул ҳайьатида абитуриентларнинг навбат кутиб туришлари умуман кузатилмади ва ота-оналар учун ҳам барча шароитлар яратиб берилди.

ТТА қабул ҳайъати операторлари томонидан нафақат академияга, балки республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига хужжат тақдим этаётган абитуриентларга ҳам хизмат кўрсатилди. Хужжатларни тақдим этиш қарорда кўрсатиб ўтилганидек, 2019 йил 15 июндан 15 июлгача давом эттирилди. 5510700 –олий ҳамширалик иши таълим йўналиши бўйича ижодий имтихон 2019 йил 24-25 июнь  куни академиянинг ректорат залида ўтказилди. Ижодий имтихон Низомда кўрсатиб ўтлган тарзда олиб борилди, натижалар ўз вақтида ДТМга тақдим этилди. Абитуриент биринчи йўналиш қаерни кўрсатиб ўтган бўлса, ушбу олий таълим йўналишида ижодий имтихон топшириши кўрсатиб ўтилган эди.

Абитуриентлар 15 июндан кейин онлайн тарзда ДТМ рухсатномаларини сайт орқали олиши мумкин эди. Шу билан бир қаторда, қабул ҳайъати абитуриентларга рухсатномлар чиқариб беришда ҳам хизмат кўрсатди. Абитуриентлар хужжатларни тақдим этган пайтда тест имтихонини қаерда топширишини танлаб кетиши кўрсатиб ўтилган эди, яъни абитуриент ўзига яқин бўлган исталган вилоят ёки шаҳарда тест имтихонини топширишига имконият яратилди. Тошкент шаҳрида 6 та бинода тест имтихонлари 1 ой мобайнида ўтказилди. Академияга хужжат топширган абитуриентлар ҳам 1 ой ичида кўрсатиб ўтилган худудларда кириш имтихонларини топширди ва эртаси куни натижаларини ДТМ сайти орқали билиб олди.

Олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари тугагандан кейин 1 ҳафта ичида  тавсия этилган абитуриентлар тўғрисида маълумотлар ДТМ сайти ва Қабул ҳайъатлари худудларида эълонлар доскаларига жойлаштирилди. Барча тавсия этилган абитуриентлар Ф.И.Ш. келтирилган ҳолда тақдим этилди. Тавсия этилган абитуриентлар ўз хужжатларини асл нусхаларини академсиянинг “Шифокор” спорт мажмуасида йўналишлар кесимида тақдим этди ва барча абитуриентларга академиянинг Фармойиши асосида 4 сентябрдан ўқишга тушишга рухсат берилди.

Тошкент тиббиёт академиясига ажратилган 570 ўринга 661 та талаба ўқишга тавсия этилди. 265 та ажратилган грант ўринга 340 та ва 305 та контракт ўринга 321 та талаба тавсия этилди. Таълим йўналишлари бўйича:

Даволаш иши таълим йўналиши бўйича 4 та ногиронлиги бўлган ўзбек, 11 та ҳарбий хизматчи фарзанди ўзбек, 2 та ИИВ таркибига кирувчи орган ходими фарзанди, 6 та ўзбек ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига  эга бўлган абитуриент, ҳарбий фарзанди 3 та рус, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсиясига эга 1 та рус, даволаш иши Жиззах вилояти учун 22 та ўзбек 4 та рус, 3 та ногиронлиги бўлган ўзбек, 3 та ўзбек ҳарбий  хизматчи фарзанди; даволаш иши Сирдарё вилояти учун 47 та ўзбек 7 та рус, қўшимча ногиронлиги бўлган 1та ўзбек, ҳарбий хизматчи фарзанди 1 та ўзбек, ИИВ фарзанди 1 та ўзбек, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган 1 та ўзбек, Тошкент вилояти учун 42 та ўзбек 8 та рус,  қўшимча ногиронлиги бўлган 1 та ўзбек, ҳарбий хизматчи фарзанди 4 та ўзбек ва 1 та рус, ИИВ фарзанди 1 та, мехрибонлик уйи битирувчиси 1 та ўзбек, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган 4 та ўзбек, Тошкент шаҳар 23 та ўзбек, 5 та рус, қўшимча ногиронлиги бўлган 2 та ўзбек ва 1 та рус, ҳарбий хизматчи фарзанди 3 та ўзбек 5 та рус,  ИИВ фарзанди 1 та ўзбек ва 2 та рус, Тўлов шарнома асосида даволаш иши таълим йўналиши бўйича 128 та ўзбек ва 22 та рус,  9 та ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган ўзбек ва 1 та рус, Жиззах вилояти учун 3 та ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган ўзбек, Тошкент вилояти 1 та ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияси, Тошкент шаҳар ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлга 1 та ўзбек. Жами даволаш иши таълим йўналиши бўйича 404 та талаба тавсия этилди. 

Олий ҳамширалик иши грант асосида жами 46 та, 1 та “Ҳамшира-2019” ғолиби, Қорақолпоғистион Республикаси 2 та ўзбек, Қашқадарё вилояти 6 та ўзбек, Жиззах вилояти 6 та ўзбек ва рус-0, Навоий вилояти 3 та ўзбек ва 1 та рус, Сирдарё вилояти 12 та ўзбек ва 1 та рус, , Тошкент вилояти 7 та ўзбек 2 та рус, Тошкент шаҳар 4 та ўзбек ва 1 та  рус қабул қилинди.  Тўлов шартнома асосида  жами 41 та,  35 та ўзбек ва 6 та рус,  Жами 87 та тавсия этилди.

Касбий таълим: тиббий педагогика  бўйича  грант асосида 8 та абитуриент (4 та грант ўзбек, 1 та ҳарбий хизматчи фарзанди, 1 та ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, 1 грант рус, 1 та ИИВ фарзанди рус). Тўлов шартнома асосида 12 та ўзбек ва 3 та рус. Жами 23 та тавсия этилди.

Тиббий профилактика иши таълим йўналиши бўйича 24 та грант, Навоий вилояти 7 та ўзбек 1 та рус, Тошкент вилояти 10 та ўзбек 1 та рус, Тошкент шаҳар 4 та ўзбек ва 1 та рус, Тўлов шартнома асосида 42 та ўзбек ва 8 та рус, жами 50 та. Жами 75 та тавсия этилди.

Тиббий биологик иши Наманган 3 та ўзбек рус гуруҳ-0, Фарғона -4 та ўзбек 1 та рус,  Сурхондарё 4 та ўзбек рус-0, Сирдарё 5 та ўзбек рус-0,  Тошкент вилояти 2 та ўзбек 1 та рус,  Тошкент шаҳар 2 та. Тўлов шартнома асосида. 44 та  ўзбек 6 та рус. Жами таълим йўналиши бўйича 72 та талаба тавсия этилди.

Академияга квотадан ташқари грант асосида 85 та грант ва 15 та контракт асосида жами 100 та абитуриент ўқишга қўшимча тавсия этилди ва қабул қилинди. Ҳарбий фарзанди жами 31 та – 23 та ўзбек (22 та даволаш иши ва 1 та касбий таълим), 8 та рус (даволаш иши); ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсиясига эга бўлган абитуриентлар жами 29 та, шундан 14 та грант (1та касбий таълим ўзбек, 12 та даволаш иши ўзбек. 1 та даовлаш иши рус)  ва 15 та контракт (1 та даволаш иши рус ва 14 та даволаш иши ўзбек); ИИВ фарзанди 8 та (касбий таълим 1 та рус, даволаш иши 5 та ўзбек, 2 та рус), 9 та фан олимпиада ғолиблари (7 та олимпиада ва 2 та “Ҳамшира -2019” ғолиблари),  (8 та даволаш ва 1 та ҳамширалик иши); 11та ногирон абитуриентлар даволаш иши (10 та ўзбек ва 1 та рус),  1 та меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси (даволаш иши ўзбек); ҳарбий тавсияномага эга бўлган имтихонсин тавсия этилган абитуриентлра ( 3 та давоолаш иши ўзбек), “Темурбеклар мактаби” битирувчилари 8 та ўзбек даволаш иши.

Абитуриентлардан хужжатлар қабул қилиш жараёнининг бориши ҳақидаги барча маълумотлар ТТАнинг tma.uz сайтига on-line тизимида реал вақт тартибида узатиб турилди, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарининг қабул жараёнига тааллуқли саволларига сайт орқали реал вақт тартибида жавоб бериб борилди.

ТТА 2019/2020 ўқув йили учун магистратурага хужжатлари қабул қилиш 1 июлдан 30 июлгача “Шифокор” спорт мажмуасида ўтказилди. Хужжатлар қабул қилиш тартиби олдинги йилдаги тартиб бўйича олиб борилди. Кириш имтихонлари фақат тест синовлари кўринишида ўтказилди, мутахассисликлар бўйича ва чет тили фанидан имтихонлар топширилди.

2019/2020 ўқув йилида Россия Федерациясининг Қозон давлат тиббиёт универститети билан ҳамкорликда “Даволаш иши” таълим йўналиши  очилди. Ушбу янги йўналишга 598 та ариза келиб тушди ва шундан 36 та абитуриент талабаликка қабул қилинди. Кириш имтихонлари 2019 йил 28 август куни Қозон Давлат тиббиёт универстети, Ўзбекистон Республикаси Давлат тест маркази ходимлари билан ҳамкорликда тест усулида ўтказилди.   Қабул қилинган талабалар биринчи 3 йилини академияда ва кейинги 3 йилини Қозон Давлат тиббиёт университетида ўқишади. Улар 2 та дипломга эга бўлишади.

ТТА бакалавриатурасига чет эл фуқарорларини қабул қилиш суҳбат асосида ўтказилди. 72 та хужжат қабул қилинди ва 44 та абитуриент талабаликка тавсия этилди. Талабаларнинг асосий қисми Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон республикалари ва Россия Федерациясидан келган абитуриентлардир.

ТТА 2019/2020 ўқув йили учун магистратурага  300 та ўрин ажратилган эди, 52 та грант (47 та ўзбек ва 5 та рус) ва 248 та (192 та ўзбек ва 56 та рус) контракт ўринлар. Янги пульмонология, аллергология ва клиник иммунология, нутрициология мутахассисликлари очилди.  Жами академия бўйича 523 та аризалар қабул қилинди. 3 та имтиёзли (Президент ва Давлат стипендиатлари) талабалар кардиология, офтальмология ва урология мутахассисликлари бўйича қабул қилинди.  Гематология ва трансфузиология мутахассислиги бўйича умуман хужжат қабул қилинмади. 52 та грант ва 215 та контракт асосида ўқиш учун талабалар ўқишга тавсия этилди. 2 та хорижий талаба  дерматовенерология ва анестезиология ва реаниматология мутахассисликлари бўйича қабул қилинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan