Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси рахбари З.Ш.Низомиддинов томонидан 18.09.2019 йилда Олий таълим муассасаларини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишига асосан, Тошкент тиббиёт академиясида 2019 йил 19 сентябр куни навбатдан ташқари кенгайтирилган ректорат Кенгаши бўлиб ўтди. Ушбу Кенгашда ТТА ректори, барча проректорлар, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари ва уларнинг ўринбосарлари, кафедра мудирлари ҳамда академиянинг бошқа ходимлари қатнашди. Кун тартибида асосий масала сифатида Тошкент тиббиёт академиясида коррупцияни олдини олиш муҳокома қилинди. Академия ректори Л.Н. Тўйчиев томонидан ушбу жирканч иллатга қарши қурашни юқори даражада амалга ошириш кераклигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бир қаторда факультет декани муовинларига ҳар бир бўлиб ўтадиган имтихон, оралиқ ва якуний назорат жараёнларида шахсан ўзлари қатнашиб, тўлиқ назоратни амалга оширишлари кераклигини айтиб ўтди. Шунингдек, ходимларни ишга қабул қилиш жараёнларида адолатли ва шаффофлик асосида амалга ошириш кераклигини таъкидлаб, барча ходимларга аниқ кўрсатмаларни бериб ўтди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими