2019 йил 26 сентябр куни Ёш томошабинлар театрида Тиббий педагогика факультетининг “Педагогика ва психология” ва “2-сонли факультет – госпитал терапия” кафедраси билан ҳамкорликда Устоз ва мураббийлар байрамига бағишланган “УСТОЗ – ИНСОН РУҲИЯТИНИНГ МЕЬМОРИ” номли тадбир ўтказилди. Тадбир сўнгида “БАХТ ЭШИК ҚОҚАНДА НОМЛИ” спектакл намойиш этилди.
Тадбир ташкилотчилари: Педагогика ва психология кафедраси мудири доцент Р.Н.Мелибоева, ўқитувчи Н.А.Аскарова, Тиббий педагогика факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини С.Ш.Рустамова, “2-сонли факультет – госпитал терапия” кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Қодирова.
Иштирокчилар: Тиббий педагогика факультетининг барча кафедралари мудирлари, мураббийлари ва 1 – 3 -5 – 6 курс талабалари.