УСТОЗ УЛУҒ ЗОТ МАВЗУСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Хаёт абадий, аммо у ёш авлод билан бархаёт. Авлод бор экан, унга таълим ва тарбия берадиган мехри дарё устозлар ҳам абадий бархаёт яшайверади. Устоз бамисоли боғбон. Устоз- йўл кўрсатувчи эркин юлдуз.. Мураббий, бу- ахлоқ одоб, инсонийлик бўйича таълим ва тарбия берувчидир.  У ёш авлодга илм фан асосларини ўргатади, уларга таълим тарбия беради, замонамизнинг ҳар томонлама баркамол кишиларни етиштиради. Устоз – мураббий, ўқувчи – шогирд учун мисоли кўзгу, ўқувчи ўша кўзгуга боқиб ўз аксини кўради ва қиёфасини тўғирлаб боради.

Ҳақиқатдан ҳам устоз – мураббий шундай буюк зот-ки, улардан бир умр қариздормиз. Шунинг учун бўлса керак Устоз ва мураббийлар бизнинг юртимизда   отадек улуғ деб таърифланади. Устоз ва мураббийлар куни деб байрам қилинади. Шу байрам муносабати билан куни кеча 8-сонли талабалар турар жойида ТТА хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси бошчилигида хамда тиббий профилактика деканати, факультет хотин-қизлар кенгаши томонидан   “Устоз улуғ зот” деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирига Факультетнинг фахрий профессор ўқитувчилари доцентлар: С.Р.Мусамухамедов хамда Н.Т.Орифхоновлар таклиф этилди. Тадбир давомида устозлар талабаларга ўз танлаган йўналишлари хақида маълумот бердилар.Касбларининг шарафли эканлиги хақида гапирдилар. Ўзларининг талабалаик даврилари, ёддан чиқмайдиган воқеаларни ёдга олдилар.

Тадбир давомида тиббий профилактика факультети  талабалари томонидан таййёрланган устозларга бағишланган қасидалар, она, она Ватан тўғрисидаги қўшиқлар янгради. Талабалар тайёрлаган дастурдан рухланган фахрийларимиз – Султон Расулович, Наби Турахановичлар ўз ёшликларини  эслаб монолог  ва қасидалар айтиб бердиларю Кеча якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар ва керакли жавобларини олдилар. куйлаб  бердилар. Тадбир жуда кўтаринки рухда ўтди.

ТТА ХҚБТ раиси Л.К.Абдукадирова

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan