Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикасида фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар”, 31-моддасида эса “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хозлаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” деб ёзиб қўйилган.
Дархақиқат, ҳозирги кунда кўп миллатли мамламлкатимизда 130 дан ортиқ миллат истиқомат қилиб, 16 конфессияга мансуб 2225 та диний ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Бу албатта юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик таъминланган юрт эканлигидан далолат беради.
Жорий йилнинг 30 сентябр санасида Тошкент тиббиёт академиясида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Давлат хавсизлик хизмати билан ҳамкорликда ташкил этилиб, академия профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг доценти Фазлиддин Равшанов ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда академияда тахсил олувчи ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, рус, аразбайжон ва бошқа турли миллатга мансуб талабалар томонидан ўз миллий анъаналарини намоён этиб, бадиий чиқишлар, шер ва рақслар билан чиқишлар қилишди
Translate: Рус