2019 йил 4-5 октябрда Тошкент шаҳрида оториноларингология бўйича “International workshop ent masterclass Uzbekistan” номли халқаро маҳорат дарслари бўлиб ўтди
ENT Masterclass® – бу ЛОР-жарроҳлик бўйича катта стажёр ва консультантларни бепул ўқитувчи Еропадаги йирик платформадир.
Конференциянинг илмий йўналиши тиббиётда информацион технологиялар, ЛОР аъзолари касалликларини ташхислаш ва даволашда замонавий объектив текшириш усуллари, оториноларингологияда инновацион усуллар, эшитиш бузилишлар ва юқори нафас йўллари касалликларини жарроҳлик реабилитациясида юқори технологияли усулларни ўз ичига олади.
Маҳорат дарси Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва ҳудудларидаги оториноларингология мутахассисларининг, бундан ташқари ёш мутахассисларнинг қатнашиб ўз билимлари ва касбий тайёргарликларини халқаро миқёсда ошишида ёрдам беради.
Translate: Рус