Жорий йилнинг 22 октябрь куни Ёшлар Пресс клубида “Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг ассоциацияси” ташкилотининг Таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 5 сентябрдаги 898-сонли қарорига асосан рўйхатдан ўтказилди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев сўзга чиқиб, бўлажак ёш шифокорларни табриклаб расмий гувоҳномани тантанали равишда топширдилар. Тадбир давомида лойиҳа координаторлари томонидан янги ташкилотнинг мақсад ва вазифалари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалари тақдимот қилинди.
Шунингдек тадбирда, хорижий дипломатик корпус вакиллари, республикамизда фаолият юритаётган хусусий тиббиёт клиникалари, тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари ва талабалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Translate: Рус