2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида 112,2 мингта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Давстатқўм хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега тушганлиги (2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4,6 промилле бўлган) кузатилди.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 60,6 фоизи – қон айланиш тизими касалликларидан, 9,8 фоизи – ўсимталардан, 6,4 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,2 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,4 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,1 фоизи – бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,3 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 58,7 фоизи – перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 18,2 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 12 фоизи – туғма аномалиялардан, 2,8 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан, 2,1 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,7 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,5 фоизи – бошқа касалликлардан вафот этган.
Translate: Рус