Жорий йилнинг 24-октабрида Тошкент Тиббиёт Академияси ҳамда Андижон Давлат Тиббиёт Институти билан ҳамкорликда “Жарроҳлик хасталикларининг замонавий диагностик усуллари” мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди. Онлайн конференцияда малака ошириш ўқитувчилари, магистрлар, клиник ординаторлар, жарроҳлик бўйича мутахассислар, гинекология, травматология, нейрохирургия бўйича мутахассислар иштирок этди.
Конференцияда ТТА 1-сонли Умумий ва Болалар жарроҳлиги кафедра мудири, проффессор Охунов Алишер Орипович ўз маърузаси билан қатнашдилар.