ОНЛАЙН МАЪРУЗАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

29.10.2019 йил Андижон Давлат Тиббиёт Институтида Тошкент Тиббиёт Академиясининг умумий ва болалар жарроҳлиги кафедраси профессор-ўқитувчилари учун Умумий ва болалар хирургия кафедраси мудири томонидан худди шу номдаги ихтиро асосида “Жарроҳлик амалиётида талабаларнинг амалий кўникмаларини оъзлаштириш даражасини ошириш» мавзусида мастер-класс ўтказилди. Профессор А. Охунов ушбу тадбирнинг кириш қисмида магистрлар ва клиник резидентлар учун ҳам жарроҳликнинг долзарб масалалари бўйича иккита муаммоли маърузалар оъқиди. Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбир Тошкент Тиббиёт Академияси ва Андижон Давлат Тиббиёт Институти ўртасида университетлараро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида ўтказилди. Шунингдек проф. А. О. Охунов клиник фанларни ўқитиш учун кредит-модул тизимининг хусусиятлари тўғрисида маълумот берди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan