ЁШ ЖАРРОҲЛАР ТЎГАРАГИ – БЎЛАЖАК ЖАРРОҲЛАРНИ ЯНГИ “УСТОЗ ШОГИРД” УСЛУБДА ТАЙЁРЛАШ

2019-йил 1 ноябр куни навбатдаги “Ёш жарроҳ” тўгараги мажлиси бўлиб ўтди 1-сонли Умумий ва боллалар кафедраси жамоаси ва 4-сонли ётоқхона ҳамда Тошкент Давлар Академияси деканати , маънавият ва маърифат бўлими, даволаш факултети ҳамкорлигида ташкил қилинди ва ўтказилди.
Ушбу учрашувда ташкилий масалалар кўтарилди “Ёш жарроҳ” тўгараги талабалари сафидан раис тайинланди ва ўтган йиллардаги ютуқлар ёдга олинди.
Учрашувда А.О. Охунов қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
-Кафедрамизнинг ҳар бир аъзоси ёшларимизни илмга ва илмий салоҳиётга эътиборларини қаратиш устида фаол иш олиб бормоқдалар. Тариҳдан маълумки, жарроҳларни “Устоз шогирд” сифатида тайёрлаб келишган ва бу йўналиш Ибн Сино давридан бери татбиқ қилиниб келинмоқда. Бу нафақат Тошкент Тиббиёт Акдемиясида, балки хориждаги олий ўқув муассасаларида ҳам кўришимиз мумкин. Масалан: Ақш, Англия, Туркия, Испания ва Россия каби мамлакатлар олий ўқув юртларида бу йўналишдан кенг фойдаланиб келишмоқда. “Ёш жарроҳлар” клубининг асосий мақсади – бу тушунтириш, истеъдодли талабаларга ўз ишини мутахасиси бўлишларга ёрдам беришдир. Бу жараёнларда қатнашиш эса ўзига хос билимларни ўрттириш ва уларни кундалик ҳаётимизда ишлатишимизга сабаб бўлади.
Шунингдек, яна ректор ва ўқув ишлари бўйича бўлимлар билан ҳамкорликда Тошкент Тиббиёт Академиясида илк бор 3-курслар ўртасида Умумий хирургия мавзусида республика миқёсида бўлиб ўтадиган олимпияда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, талабалар сафини кенгайтириш, гаранд ютуб олишлари ва талабалар орасидан қатнашиб, машҳур конференсия иштирокчисига айланишлари мумкин. Айтиб ўтиш жоизки, ўтган йилги семестрда клуб аъзолари АҚШ, Туркия ва Англия конгрессларида қатнашишди.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan