Тошкент тиббиёт академия қошидаги Академик лицей залида “ Йилнинг энг иқтидорли талабаси” конкурсига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ТТА инновация ва илмий ишлар бўйича проректор Ф.Л.Азизова ҳамда Иқтидорли талабаларни илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходимлари билан бирга олиб бордилар.
Тадбирга ТТАнинг 2,3,4,5 курс гурух старосталари таклиф қилинди. Ушбу учрашувда гурух старосталари билан проректор давра сухбати олиб бориб конкурснинг асосий мақсадиларини таништириб, талабаларнинг кафедрада фаолият кўрсатаётган ТИЖга қизиқишларини ошириш ва инновацион ғояларни таклиф қилинишини айтиб ўтдилар.
Ушбу тадбирда гурух старосталари Йилнинг энг иқтидорли талаба қандай мезонларга муносиб бўлиш кераклигини билиш мақсадида талабалар кичик гурухларда ишлаб ўз фикрларини намойиш этдилар.
Хар бир айтилган мезонлар кўриб чиқилди ва инобатга олиниб ТТА ректорат томонидан эълон қилинишини айтиб Феруза Лутфуллаевна тадбирни якунлаб бердилар.