“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИ САЙЛОВЛАР” ШИОРИ ОСТИДА “САЙЛОВЛАР-ДЕМОКРАТИК ЖАРАЁНЛАР КЎЗГУСИ” МАВЗУСИДА МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 15 ноябр куни ТТА Академик лицейи залида “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар” шиори остида “Сайловлар-демократик жараёнлар кўзгуси” мавзусида миллий тикланиш демократик партияси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари К.Ў.Тожиев, Ж. Абдужалилов, Ўзбекистон Mиллий тикланиш демократик партияси раиси Ф.Х.Мухаммаджанова, эркин ижодкор Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Х.Дўстмуҳаммад ва шоир Рустам Мирвоҳид ҳамда Миллий тикланиш демократик партияси вакиллари, Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар, Ўзбекистонда бу йил ўтказиладиган янги тизимдаги сайлов жараёнлари тўғрисида тушунчалар бериб, бу йилги сайловларда партиялар ҳақиқий маънодаги вазифасини бажариши, ижро ҳокимияти олдига вазифа қўя олиши учун халқ билан мустаҳкам алоқада бўлмоғи зарурлиги, сиёсий партияларнинг ҳар бири алоҳида сиёсий куч сифатида майдонда ўзини намоён қилиши тўғрисида фикрлар билдирдилар. Бу борада фуқаролар билан депутатлар ўртасида очиқ онлайн мулоқот тартиблари йўлга қўйилганлиги, бу мулоқотларда фуқаро томонидан берилган саволлар, билдирилган фикр мулоҳазалар ўз ечимини топиб, эътиборга олинаётганлиги тўғрисида тўҳталиб ўтдилар. Очиқ мулоқот давомида талабалар Миллий тикланиш партиясининг сайлов олди дастури асосида талабалар ҳаёти, ўқув жараёнлари, тиббиёт соҳаси ва ходимларига тегишли бўлган лойиҳалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар ва дастур бўйича ўз фикрларини айтиб, таклифлар бердилар.
Очиқ мулоқот давомида ижодкор ёзувчи ва шоир ҳамда Миллий тикланиш демократик партияси аъзолари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Х.Дўстмуҳаммад ва Рустам Мирвоҳид томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи, инсонни маънан етукликка ундовчи шеърлар талбаларда катта таъссурот қолдирди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими