МАҲОРАТ ДАРСИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

Жорий йилнинг 29-ноябр санасида Тошкент Тиббиёт Академиясида “Жарроҳликда илмий-текширув қандай ўтказилади?” мавзуси асосида маҳорат дарси бўлиб ўтади. Маҳорат дарсини ўтказишдан мақсад талабаларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва илмий рўзномаларда талабалар иштирокини таъминлашдан иборат. Маҳорат дарсида талаба ва магистрлардан ташқари, малака оширувчи ўқитувчилар, магистрлар, клиник ординаторлар, жарроҳлик бўйича мутахассислар, гинекология, травматология, нейрохирургия бўйича мутахассислар иштирок этишлари мумкин. Маҳорат дарсида 1-сонли Умумий ва Болалар жарроҳлиги кафедра Асс.К.Ж.Матмуратов ва асс.У.И.Пулатов ўз маърузаси билан қатнашадилар.

Translate: Eng

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan