Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

Халқаро илмий-амалий конференция

Ахборот хати

Тошкент тиббиёт академиясининг академик лицей залида 2019 йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда “Тиббиётнинг долзарб муаммолари ва тиббий таълим сифатини оширишда инновацион ёндошув” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Илмий-амалий конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар:

  1. Фундаментал фанларни ўқитишда инновацион ёндошув
  2. Терапевтик фанларни ўқитишда инновацион ёндошув
  3. Хирургик фанларни ўқитишда инновацион ёндошув

4.Тиббиётни долзарб муаммолари

Илмий-амалий конференция тили: ўзбек, инглиз ва рус тиллари. Конференцияга тезсиларни ўзбек, инглиз ва рус тилларида тақдим этишингиз мумкин. Маъруза билан қатнашувчилар ўзбек, инглиз ва рус тилларида маъруза қилиши мумкин.

Конференция материаллари тўпламида чоп этиш учун юбориладиган илмий тезисларга қўйиладиган талаблар:

Материал матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчовдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2.5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1.5 см., жой қолдириб ёзилади. Материалнинг номи 1.5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми, отасининг исми ва фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1.5 интервал қолдириб матн 1.5 интервалли қаторда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегл катталигида, 1.5 интервалда бўлиши ва 3 бетгача хажмида бўлиши лозим.

Тезисларни жорий йилнинг 15 декабригача conference_tma-2020@mail.ru электрон адресга юборишингиз мумкин.  Шунинг билан бирга Тошкент тиббиёт академияси ходимларини SCOPUS базасига CENTRAL ASIA  JOURNAL OF MEDICINE журналига топшириладиган мақолаларни ҳам ушбу электрон адресга юборишлари мумкин.

Материаллар плагиатга текширилади. Тақдим этилган ахборот аниқлиги учун муаллиф(лар) шахсан жавобгардир. Конференцияда ўз маърузалари билан қатнашган иштирокчиларга сертификат берилади.

Тезислар тўплами конференциядан сўнг электрон шаклида ТТА сайтида чоп этилади.

Ташкилий қўмита манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Форобий-2 уй.

Қўшимча маълумотлар учун: +998977109460

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan