Пойтахтимизда Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикалари соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва илм соҳасидаги ҳамкорликни Ривожлантиришга бағишланган узбек-турк бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда Туркиянинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларидан иборат нуфузли делегация ҳам иштирок этишаяпти.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги тиббий таълим ва илм соҳасидаги ҳамкорликни Ривожлантиришга қўшган шахсий хиссаси учун Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджа Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессор унвонига сазовор бўлди.
Айни пайтда Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикаси мутахассисларининг тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги қизиқарли тақдимотлари бўлиб ўтмоқда.
Translate: Рус