6 декабрь куни “Зарафшон” концерт залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Elsevier (Нидерландия) компанияси томонидан йил давомида самарали фаолият кўрсатган ўзбекистонлик етакчи олимларни тақдирлаш «Scopus Award–2019» маросими бўлди.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари вакиллари, Elsevier компанияси мутахассислари, хорижлик экспертлар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ва докторантлар иштирок этди.
«Scopus Award–2019» тақдирлаш маросимида 28 та номинация бўйича 37 нафар олим ва тадқиқотчи, 6 та олий таълим муассасаси ва 1 та илмий журнал – Тошкент тиббиёт академиясининг “Central Asian Journal of Medicine” илмий журнали “Uzbekistan Research Online Award” номинацияси бўйича тақдирланди.
Маълумот учун, 2018 йил 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Elsevier компанияси ўртасида республика ОТМларини дунёнинг етакчи университетлари рейтингига киритиш бўйича «Илм-фан – 2020» милллий ривожланиш дастури имзоланган эди.