ҚОМУСИМИЗ – ФАХРИМИЗ

Тошкент тиббиётакадеияси мажлислар залидаЎзбекистон Республикаси Конститутциясининг 27 йиллиги муносабати билан “Қомусимиз – фахримиз” мавзусидаги тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Тошкент тиббиёт акдемиясининг профессор –ўқитувчилари ва талаба ёшлари учун  ТТА лицей залида Ўзбекистон Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан “Қомусимиз- фахримиз”  мавзусидаги  тантанали байрам тадбири ўтказилди.  Байрам тадбирида Ўзбекистон миллий университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси  профессори  Неъматжон Полвонов, ТТА профессор -ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди. Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов табрик сўзи билан очиб, ТТАда ҳуқуқий-тарғибот ойлиги доирасида ташкил этилган ишлар бўйича тўлиқ маълумот бериш билан бирга бош қомусимизнинг моҳиятини очиб берди.

Байрам тадбирида Ўзбекистон миллий университети профессори Неъматжон    Полвонов сўзга чиқиб, Конститутция тарихи, Конституция ҳар бир давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати эканлиги ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тантанали байрам тадбири Тошкент Тиббиёт Академиясининг  “Наво – Шифо”

бадиий хаваскорлик  ансамбли томонидан тайёрланган Ватанни матҳ этувчи  куй қўшиқларга уланиб кетди.  Байрам тадбири йиғилганларда катта таъссурот қолдирди

Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими.     

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan