Қудратли мамлакатимизнинг бепоён кенгликлари, гўзал табиати, пурвиқор тоғларию жаннатмонанд боғлари, кўҳна дарёларию ойдин кўллари, кўкка бўй чўзган шаҳарларию чирой очган қишлоқлари, буюк аждодларимизнинг барҳаёт сиймолари ва уларга муносиб авлодларнинг азму шижоатга тўла нигоҳлари, бағрикенг, меҳмондўст халқимизнинг юксак бунёдкорлик ва яратувчанлик салоҳияти, бугуни ва эртаси, сарҳадларда сергак турган тинчлик посбонларию бахтли ҳаётдан масрур ўғил-қизларнинг шодон кулгулари, мустақил Ватанимизнинг шону шуҳрати…
Ҳар тонг давлатимиз мадҳияси садолари остида янги кунни кутиб олар эканмиз, кўз олдимизда ана шу манзара намоён бўлади. Унинг ҳар бир чуқур маънога эга сатри, мардонавор ва соҳир оҳанги бизни сеҳрлаб қўяди, қалбимизда Ватанимиздан фахрланиш, бугунимиздан шукроналик ва эртамизга улкан ишонч ҳиссини жўш урдиради.
Бугун Тошкент тиббиёт академиясида ушбу сана байрам сифатида кенг нишонланмоқда. Барча кафедраларда эрта тонгдан дарслар ғуруримиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси садолари остида бошланди.