ТТА ҲУЗУРИДАГИ ҲАРБИЙ-ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ РЕЗЕРВ ВА ЗАХИРАДАГИ ОФИЦЕРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСИГА ЎҚИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети 2012 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулотда вазиятлар вазирликларининг ҳарбийлаштирилган бўлинмаларига етук салоҳиятга эга ҳарбий шифокор офицерлар тайёрлаб келмоқда.

Факультетнинг асосий вазифалари:
-ОТМ базасида тегишли таълим йўналишлари бўйича кундузги бўлимида ўқийдиган талабалар орасидан резерв ва захирадаги офицерларни тайёрлаш;
-узлуксиз ўқув-тарбиявий жараённи амалга ошириш;
-резерв ва захира тиббиёт хизмат офицерларини тайёрлаш;
-юқори интеллектуал салоҳиятга эга тиббиёт хизмати офицерларини тайёрлаш;
-Қуролли Кучлар тиббий таркиби ҳодимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.

Ўқишни тамомлаб ва Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиси бўлса бериладиган имтиёзлар:
-амалдаги қонунлар асосида турар жой билан таъминлаш ёки ижарада турганлиги учун пул компенсацияси (квартира пули) берилиши;
-эгаллаб турган лавозими ва ҳарбий унвонига кўра пул таъминоти (маош) берилиши;
-моддий рағбатлантириш фондидан ойлик пул мукофотлари;
-ўтган календар йил учун янги йилнинг январь ойида бир марта тўланадиган моддий рағбатлантириш (икки ойлик маоши миқдорида);
-биринчи уч йил хизмати учун ва ҳар икки йилда бир марта тўланадиган моддий рағбарлантириш (икки ойлик маоши миқдорида);
-озиқ-овқат таъминоти ўрнига пул компенсацияси (ҳар ойи уч минимал иш ҳақи миқдорида); бепул ҳарбий кийим-кечаклар билан таъминланиши;
-Фарзандлари учун олигохларга кириш учун имтиёзлар;
-ҳарбий даволаш муассасаларида бепул даволаниш, санаторияларда имтиёзли (25%ли тўлов) дам олиш;
-ҳар йили таътил берилиши ва таътил ўтказиш жойига давлат транспортларида бепул бориб-келиш;
-10 йил хизмат қилгандан кейин ҳарбий хизматдан олдинги институтда ўқиш даври ва ўқишдан кейинги меҳнат стажи ҳарбий хизмат стажига қўшилиши.
Курсни битирувчи талабаларга «Ҳарбий врач ва лейтенант унвони берилади»

Резерв ва захирадаги офицерлани тайёрлаш курсига талабалари танлаб олиш тартиби:
Ўзбекистон Республикаси Олий тиббий таълим муассасаларининг ўқишнинг иккинчи курсини мувоффақиятли тамомлаган, танлов асосида ҳарбий-касбий танловдан ўтган талабалар ҳарбий тайёргарлик талабаси этиб қабул қилинади.
Номзодларни танлаб олиш комиссияси таркиби Мудофаа вазирининг буйруғи билан эълон қилинади.
Номзодларни танлаб олишга қўйиладиган асосий талаблар:
– Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги;
-Курсда ўқишни давом эттириш истаги билдирганлиги тўғрисида ОТМ ректори номига шахсий аризаси ;
– ҳарбий хизматга соғлигининг яроқлилиги.

Номзодларни танлаб олишнинг асосий мезонлари:

– Номзод 27 ёшгача бўлиши керак.
-Тиббий текширув натижалари.
-умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари:
тезлик машқи (югуриш-100 м) (сек):
15,0 (3 баҳо), 14,4 (4 баҳо), 14,0 (5 баҳо);
чидамлилик машқи (кросс-3000 м) (мин):
14,00 (3баҳо), 13,20 (4баҳо), 12,40 (5 баҳо);
куч машқи (турникка тортилиш) (марта):
8 (3 баҳо), 10 (4 баҳо), 12 (5 баҳо).
– Шахсий –руҳий (Психологик тест) синови натижалари;
– Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини бахолаш.

Аёл талабаларни танлаб олишнинг мезонлари:
Номзод 27 ёшгача бўлиши керак.
Тиббий текширув натижалари
Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари
югуриш 100 м (сек):
16,8 (аъло), 16,9 (яхши), 17,5 (қониқарли)
югуриш 1 км (мин):
4,25 (аъло) , 4,26-4,40 (яхши),
4,41-5,00 (қониқарли),
Куч ишлатиладиган машқлар( марта):
32 маротаба (аъло), 29-31 маротаба (яхши), 26-28 маротаба (қониқарли),
. Шахсий –руҳий (Психологик тест) синови натижалари;
.Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини бахолаш.

Касблар орасида иккита буюк касб бор:
“ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ” ва “ШИФОКОРЛИК”.
Ҳарбий шифокорда бу иккала касб ҳам мужассам!

Факультет манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Зиёлилар кўчаси, 4-уй.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan