Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигида ташкил этилган “Илмий –тадқиқот маркази”га 2019 йил 18 декабр куни Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчисининг биринчи котиби Канг Минсо ташриф буюрди.Ташриф давомида кореялик хамкорлар билан илмий марказни иш фаолияти билан танишиб чиқди. “Илмий –тадқиқот маркази”даги лаборотория хоналари ва ўқув хоналари билан танишиб чиқилди. Марказни асбоблар-ускуналар билан таъминланиш даражаси ундан фойдаланиш имкониятларини юқорилиги Канг Минсода хам ижобий таассурот қолдирди.