Сизни, Тошкент тиббиёт академиясида бўлиб ўтадиган “Таълим ва тарбия уйғунлигини таъминлаш юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг муҳим омили” мавзусида ўтказиладиган профессор-ўқитувчилар анжуманига таклиф этамиз.
Анжуман асосий маърузалари
1. Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашда самарали жамоатчилик назоратини жорий этиш.
2.Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш олий таълим тизимини ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши.
3. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришда тарбиянинг замонавий ва таъсирчан усулларидан фойдаланиш.
4. Талабаларни касбга тайёргарлигида педагог-мураббийларни роли ва инновацион ғояларнинг аҳамияти.
5. Психопрофилактика – олий таълим муассаси ўқув ва тарбиявий жараённинг муҳим таркибий қисми.
Тадбир 2019 йил 26 декабрь куни Тошкент тиббиёт академиясининг академик лицейидаги мажлислар залида бўлиб ўтади.
Иштирокчиларни қайд этиш соат 9:00 дан 9:45 гача давом этади.