Корея университетининг расмий веб-сайтида ёзилишича (http://www.dailymedi.com/detail.php?number=851620&thread=22r02)
Корея университети Тиббиёт маркази Вице-Президенти Юн Ён Вук ва Бош тиббиёт маслаҳатчиси Ким Ён Хун Тошкент Тиббиёт Академияси мутасаддилари билан учрашув ўтказди
Йиғилишда 20 дан ортиқ киши қатнашиб, улар орасида ташкилот раҳбари ўринбосари Ким Ён Хун, Тиббиёт маркази вице-президенти Юн Ён Вук, ташқи ишлар вазирлиги директорининг ўринбосари Чой Мей Ил, Тошкент Тиббиёт Академияси Магистратура декани Имамов Абдураҳмон, Атроф муҳит гигенаси кафедраси мудири Саломова Феруза қатнашдилар.
Бош тиббиёт маслаҳатчиси Ким Ён Хун сўзга чиқиб Тиббёт Академиясини Корё университетига хуш келибсиз деган ҳолатда “Биз Ўзбекистонда тиббиётнинг янги йўналишларидан бири ривожланаётганлигидан жуда хурсандмиз” ва кўшимча қилиб “Атроф муҳит гигиенаси бўйича илк битирувчиларнинг магистрлик даражасини олганлигини кўрдик ва бу кўрсаткичлар юқори натижаларни беради” деди.
“Умид қиламизки иккала институт орасидаги халқаро ҳамкорликдаги проект келажакда ҳам муваффақиятли давом этади” деб ўз фикрини билдирди магистратура декани Имамов Абдураҳмон.
Кореянинг Тиббиёт Маркази ТТА билан ҳамкорлик алоқаларини 2016-йил апрел ойидан бошлаган бўлиб, ушбу муаассасани етакчи олий таълим муассасаси эканлигини Корея Таълим вазирлигининг Халқаро хамкорлик бўлими томонидан қайд этиб ўтилган.
Шу билан бир қаторда Корея университети тиббиёт маркази ва ТТА ўртасида 10-январда 6-халкаро Жамоат саломатлиги симпозиуми ўтказилади.
Ушбу симпозиумда Қадимги Тиббиёт мактабининг профилактика кафедраси профессори Ли Юн Ил “Иқлим ўзгариши саломатликка таъсири” мавзусида, ТТА Атроф муҳит гигиенаси кафедраси мудири Саломова Феруза “Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси мониторинги” мавзусида маъруза қилишади.