ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА “ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ ВА ЁШЛАР” РУКНИ ОСТИДА ОЧИҚ МУЛОҚАТ ЎТКАЗИЛДИ

2020 йил 22 январь куни  ректорат мажлислар залида “Ички ишлар ходимлари ва ёшлар” рукни остида “Тўйлар ва маъракалардаги ортиқча дабдабабозликларни олдини олиш”, “Оилавий ажримларни сабаблари ва уларни олдини олиш” мавзусида очиқ мулоқат ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Тошкент Тиббиёт Академияси  Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов,  Ёшлар билан ишлаш бўйича декан мовинлари, Олмазор тумани ички ишлар  хотин-қизлар массалалари бўйича полковник С.Ш.Мелиева,  Олмазор тумани хотин-қизлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлар: майор  М.У.Анорбоева, полковник О.Матжанова ва О.Б.Матчанова, ТТА профилактика инспектори подполковник Ш.Ю Дустёров ва  талаба ёшлар  иштирок этди.

Очиқ мулоқатда  Олмазор тумани Ички ишлар  Хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходим, подполковник С.Ш.Мелиева сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил 27 декабр кундаги  маърузада  “Оилавий ажримлар кўпайиб бораётгани  ёш оналар ўртасида ортиб бораётганлиги натижасида қанча ота-оналар азоб – уқубат тортаётганлиги тўғрисида таъкидлаб,   ўтди. Очиқ давомида мулоқатда талабалармиз ўзларини қизиқтирган саволларга  мутаҳассис томонидан жавоблар олди.

 

Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan