ТТА ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ 2 ЁШДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2018 йил ташкил этилган Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг икки йиллиги муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев филиал талаба-ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент тиббиёт академиясидан Термиз филиалига ташриф буюрган ТТА ректорат ходимлари, бўлиб бошлиқлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда ТТА Термиз филиали жамоаси ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилаган маърузалар доирасида амалга оширилди.

Шунингдек, ҳозирги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси, таълим, тиббий таълим бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида талаба-ёшлар томонидан Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Термиз филиали раҳбарларига берилган кўплаб саволларга атрофлича жавоб берилди.

Тадбир ТТА Термиз филиалининг иқтидорли талабалари томонидан ташкил этилган бадиий чиқишлар билан давом эттирилди

 

 

Маълумот учун:

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги 172-сонли қарорига биноан Термиз тиббиёт коллежи базасида ташкил этилиб, у 2018 йил 1 февралдан фаолиятини бошлади.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида ҳозирги кунда “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” йўналишларида 1255 нафар талаба тахсил олади, 2019/2020 ўқув йилида 1-курсга 511 нафар талаба қабул қилинди. Бундан ташқари,

Филиалда талабаларга 4 та кафедрада, шунингдек Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сурхондарё филиали, Сурхондарё вилояти қон қуйиш маркази, Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансери, Сурхондарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Сурхондарё вилояти Онкология диспансери, Сурхондарё вилояти Кўп тармоқли тиббий маркази каби клиник базаларда 100 га яқин профессор-ўқитувчилар фанлардан дарс бериб келишмоқда.

Филиалда 4 та онлайн видео маруза хоналари, янги ташкил этилган ахборот ресурс маркази, барча фанлардан адабиётлар, хорижий ва бадиий адабиётлар, элетрон ресурслар, виртуал кутибхона, халқаро базалар, Спрингер линк ва б. фойдаланиш имкони мавжуд.

Халқаро ҳамкорлик бўйича Россия федератцияси Мордовия Республикаси университети билан меморандум имзоланди.

Муҳтарам Президентимиз топшириғига асосан, қўшни давлатларда таҳсил олаётган ҳамюртламизни мамлакатимиздаги олий ўқув юртларга кўчириш, миллий қадрият, маънавий-марифий, ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, етук мутахассислар тайёрлаш вазифаси топширилган.

ТТА Термиз филиалига ҳозирги кунда 100 дан ортиқ талабалар ўқишлари кўшириши бўйича мурожаати келиб тушмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan