КИТОБ – ТУГАНМАС ХАЗИНА

Китоб – туганмас хазина, ундан олган билимларни умрнинг охиригача ҳам сарфлай олмаймиз. Инсоннинг ундан яқин ҳамроҳи, дўсти, маслаҳатчиси йўқ. Негаки, у ақлни пешловчи қайроқдир. Китоб тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлаб, қадрига етади, севиб мутолаа қилади.

Буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари «Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи», дея таъкидлаган бўлса, соҳибқирон бобомиз Амир Темур «Китоб – барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир», – дея уқтирган ўтади.

Китоб мутолаасига қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида Тошкент тиббиёт академиясида Китобхонлик тадбирларини ўтказиш академияда анъанага айланган. Жорий йилнинг 12-февраль куни  5-талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Зафар Ниёозов раҳбарлигида иқтидорли талабалар томонидан  “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” ғояси остида китобхонлик кечаси бўлиб ўтди. Даволаш факультети талабалари А. Исроилов, Х. Абдуллаев ўзи севган асарлари – Жек Лондоннинг “Мартин Эден” асари, Тохир Маликнинг “Мурдалар гапирмайди”, Жон Байденнинг “Ақл витаминлари”асарлари бўйича  тақдимот билан чиқишди. Тақдимот сўнгида тенгдошлари томонидан асар қаҳромонлари ва уларнинг ички ҳиссий кечирмалари тўғрисида қизиқарли маълумотлар берилди.

Шубҳасиз, китоб ўқиш маънавий оламни бойитади, сўзлашув маданиятини оширади. Буюк аждодларимиздан қолган миллий бойлигимизни авайлаб-асраш, уларни ўрганиш, тенгдошларига тарғиб қилиш учун ҳам китоб ўқиш лозимдир. Зеро, китоб – туганмас хазина.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan