КОРОНАВИРУСНИ (2019-nCOV) ЮҚТИРИШДАН ЎЗИНГИЗ ВА БОЛАЛАРНИ АСРАНГ!Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари маъмурияти учун эслатма.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

КОРОНАВИРУСНИ (2019-nCOV) ЮҚТИРИШДАН

ЎЗИНГИЗ ВА БОЛАЛАРНИ АСРАНГ!

Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари

маъмурияти учун эслатма

  • Спиртли воситалар ёрдамида талабалар қўлини аудиторияларда дезинфекция қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва мажбурий тартибини жорий қилинг.
  • Талабаларга қўлларни совун билан астойдил ва тез-тез ювиш, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш, овқатланишдан олдин ҳамда ҳожатхонадан кейин қўлларни ювиш, дарс ва танаффус пайтида спиртли нам салфеткаларда артиш зарурлиги ҳақида эслатиб туринг.
  • Талабаларга юзларини қўл билан кўп ушламасликни тавсия этинг.
  • Талабалар йўталганида, аксирганида оғиз билан бурунга дастрўмол ёки салфеткани тутинг. Ундан кейин дастрўмол ёки салфеткани дарҳол ахлатга ташланг ва қўлни ювинг.
  • Талабаларга шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан мулоқот ёки яқин алоқа қилишдан чекинишни айтинг (яқин алоқа деганда бемор билан икки метр доирасигача туриш).
  • Талабаларда илк касаллик аломатлари кузатилганда, уйда қолиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилинг.
  • Талаблардан биронтаси касалланса, дарҳол уни изоляция қилинг, касалланиш ҳақида ота-онасига хабар беринг ва тез тиббий ёрдам чақиринг.
  • Талабаларга доим оғиз ва бурун учун мўлжалланган тиббий ниқобларидан фойдаланишни ҳамда яшаш уйлари ва аудиторияларни тоза ҳаво билан шамоллатишни тавсия этинг.

Овқат тайёрлаётганда олий таълим муассасаларининг тегишли ходимлари қуйидаги эҳтиёт чораларига амал қилиши шарт:

  • Хом гўшт ва пиширилган маҳсулотлар учун алоҳида пичоқ ва чопиш тахталарини ишлатинг;
  • Пиширилган маҳсулотлар билан муомала қилишдан олдин хом маҳсулотларни, айниқса, гўшт ва сут маҳсулотларини ушлагандан кейин қўлларни астойдил ювинг;
  • Гўшт маҳсулотларини овқатга ишлатиш шарти шуки, улар яхшилаб қайнатилган ёки қовурилган, яъни пухта пиширилган бўлиши керак;
  • Касал ҳайвон ёки касаллик оқибатида ўлган ҳайвон гўштини асло овқатга ишлатманг;
  • Келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб маҳсулотларнинг хом ёки чала қайнатилганларини истеъмол қилишдан чекининг. Кесишма зарарланишга йўл қўймаслик учун хом гўшт, сут билан эҳтиёткор муомала қилиш лозим. Сутни яхшилаб қайнатинг.

Инфекциядан ҳимоя воситаси сифатида оғиз ва бурун учун мўлжалланган тиббий ниқобни тақиб юриш шартми?

Ҳа. Сизда респиратор инфекция аломатлари кузатилса – йўтал, нафас олишда қийналиш

Ҳа. Респиратор инфекция аломатларига эга беморга қараётган бўлсангиз.

Ҳа. Соғлиқни сақлаш тизими ходими бўлиб, респиратор инфекция аломатларига эга беморларни бориб кўрсангиз.

Йўқ. Респиратор инфекция аломатларига эга бўлмаган барча ҳолатларда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan