Сурхондарёлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида тиббиёт олий таълим муассасаларида тахсил олувчи сурхондарёлик талабалар билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ.Шадманов, Тошкент тиббиёт академияси ва бошқа тиббиёт олий таълим муассалари ректорлари, Сурхондарё вилояти хокими ўринбосари, туман тиббиёт бирлашмалари ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасидаги олий таълим, соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама муҳофаза қилиш давлатимиз раҳбари эътиборидаги энг муҳим масалалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, учрашувда Сурхондарё вилоятининг чекка туманларида тиббий кадрларнинг етишмовчилиги, ҳозирги кунда барча тиббиёт муассасаларнинг моддий техника базаси мустахкамланаётганлиги, талабаларнинг ўқишни битириб ўз худудларига бориб ишлашлари нечоғлик муҳимлигига тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида талабалар томонидан берилган кўплаб саволларга атрофлича жавоб берилди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan