21 феврал куни Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзуси талаба-ёшлар билан давра сухбати бўлиб ўтди.
Ёшларни бузғунчи ғояларга эргашишни олдини олиш, экстремизм ва терроризм кушандасига учрамаслиги учун Мамлакатимизда илм-фанни равнақ топтиришга, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялашга давлат сиёсати даражасида қаралиб келинади. Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган беш муҳим ташаббусни илгари сурилиши ҳам бунга яққол мисол бўла олади.
Тадбирда академия раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти биринчи ўринбосари У.С.Мухаммедов экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, жамият ва ёшлар тараққиётига салбий таъсирлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.