Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультети педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси Н.А.Аскарова томонидан 2020 йил 21 феврал куни Ўзбекистон республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 5 та ташаббуснинг 4 ташаббуси бўйича “Ўқувчи-талабалар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” муносабати билан “Абдулла Қодирийни эслаб” номли тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тиббий педагогика ва Олий маълумотли ҳамшира факультети талабалари фаол иштирок этдилар. А.Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида доклад қилинди ва видеоролик намойиш этилди. Талабалар томонидан А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар” ва “Мехробдан чаён” романларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир сўнгида “А.Қодирий асарлари билимдонлари” номли викторина ўтказилди. Викторина ғолибаси Даволаш факультети 1 курс талабаси Рахматжонова Дилшода китоб билан тақдирланди.
Translate: Eng