Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, барча факультетлар талабалари билан «Экстримизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид» мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди
Тарғибот тадбирида ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А. Бобомуратов ва Ўзбекистон Республикаси мусулмонлар идораси фатво бўлими мутахассиси А.А.Турсуновлар иштирок этишди.
Т.А. Бобомуратов тарғибот тадбирини кириш сўзи билан очиб, у ўз сўзида «Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар дастури» га мувофиқ мутасадди раҳбарлар томонидан ёшларнинг муаммолари билан танишиш мақсадида учрашувлар ташкил этилаётганлиги ва шу муносабат билан бугун ТТА ёшлари билан учрашиш, уларнинг қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ёшлар ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликлар ва уларни олдини олишда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги хусусида маълумот берди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси мусулмонлар идораси фатво бўлими мутахассиси А.А.Турсунов ўз маърузасида «Экстримизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид» мавзусида батафсил тушунчалар берди ва ислом- дини эътиқод дини, оқибат ва адолатга ундовчи дин эканлиги хусусида маълуотлар бериб, экстримизм ва терроризм тарғиб қилаётган ғояларни салбий оқибатлари хусусида атрофлича маълумот берди.
Учрашув қизғин баҳс-мунозаралар ва савол жавоблар асосида ўтди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими