Даволаш иши ва Тиббий профилактика иши факультетлари талабалари диққатига

ЭЪЛОН 2-курслар учун

Даволаш иши ва Тиббий профилактика иши факультетлари ТАЛАБА лари

ДИҚҚАТИГА

Ҳарбий тайёргарлик машғулотларида қатнашиш учун бўладиган конкурсга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш истагини билдирган 2-босқич талаба йигитлари жалб қилинади. Ушбу муносабат билан конкурсда қатнашиш истагагини билдирган 2-босқич талаба йигитлар 2020 йил 10 мартгача қуйидаги ҳужжатларни йиғиши ва уларни ТТА ҳузуридаги Ҳарбий -тиббиёт факультетига тақдим қилишлари зарур:

  1. Паспорт, ҳарбий гувоҳнома ёки чақирув гувоҳномасининг асл нусхаси ва ксерокопияси.
  2. Рейтинг дафтарчасининг асл нусхаси ва ксерокопияси (1,2,3 семестрлар тўлиқ ёпилган бўлиши шарт).
  3. 4 дона 3х4 ўлчамдаги фотосуратини (бурчакли матовой қоғозда, оқ фонда).
  4. Ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатининг нусхаси.
  5. Конверт А4 форматдаги.
  6. Файл варағи.
  7. Ип билан боғланадиган папка.

ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Умумий қон таҳлили – кенгайтирилган.
  2. Вассерман реакциясига қон таҳлили (RW).
  3. Биохимик қон таҳлиллари: билирубин, АЛТ, АСТ, тимол синамаси, умумий оқсил таҳлили.
  4. Вирусли гепатит В антигенига қон таҳлили.
  5. Гижжага ахлат таҳлили.
  6. Сийдикнинг умумий таҳлили.
  7. Кўкрак қафаси флюрографияси.
  8. Юракни ЭКГ қилиш, таҳлилий ёзуви билан (расшифровка).
  9. Қорин бўшлиғидаги ички аъзоларнинг УТТ (УЗИ) (жигар, буйрак, ошқозоности бези).
  10. ЭФГДС (зонд).
  11. ОИВ инфекциясига қон таҳлили.
  12. Наркодиспансердан маълумотнома.
  13. Тубдиспансердан маълумотнома.
  14. Тери-таносил касалликлари диспансеридан маълумотнома.
  15. Руҳий-асаб касалликлари диспансеридан маълумотнома.

Ушбу маълумотномалар яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларидан йиғилади ва улар тайёр бўлгандагина талабага тиббий кўрикдан ўтишга рухсат берилади. Талабанинг шахсан ўзи, ҳужжатлар тайёр бўлиши билан, ҳарбий кафедрага 10 мартгача кечикмасдан тақдим қилиши шарт. Ҳужжатлар соат 9.00 дан 16.00 гача Тиббий профилактика факультетда қабул қилинади. Ҳарбий-тиббий комиссиядан ўтиш графиги алоҳида эълон қилинади.

ҲАРБИЙ-ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ РАҲБАРИЯТИ

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan