“LOGOS” стартапи энг муваффақиятли лойиҳа

Жорий йил 2-3 март кунлари “Ёшлар иттифоқи” пресс клубида “Стартап ташаббуслари 2019” дастури ўз якунини топди. ТТА асаб касалликлари кафедраси мудири профессор Рахимбаева Г.С. кафедрасидан лойиха асосчиси-магистр Расулова Мунисахон, доцент Расулова Д.К., ассистент Газиева Ш.Р. томонидан берилган “LOGOS  – афазияли беморлар нутқини тиклаш учун ўзбек тилида биринчи мобил илова” стартапи энг муваффақиятли лойихалар 7 талигига кириб совриндор бўлди.

“Стартап ташаббуслари 2019” дастурига БМТ Тараққиёт дастури, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, IT Парк, Россия Федерацияси молиялаштираётган “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойихалари доирасида амалга оширилиб, 2019 йил 13 октябрда старт берилган эди. ТТА дан 3 та лойиха : “ЛОГОС”-асаб касалликлари кафедраси,  “Соғлом хомиладорлик”-акушерства-гинекология кафедраси, “LEGO human anatomy” -анатомия кафедралари қатнашишди. Республика ёшларидан жами 1520 қатнашчи-648 та проект қатнашиб, оғзаки интервью босқичида 44 та проект саралиб олинди ва якуний Демо day босқичига 15та проектгина етиб келди ва инвесторлар олдида ўз проектларини намойиш қилишди.  Улар орасида ТТА байроғини баланд кўтариб, академиямиз обрўсига муносиб ҳисса қўшган бизнинг “LOGOS” командамиз ҳам бор эди. Совриндорларни эришган муваффақиятлари билан табриклаймиз.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan