ЭЪЛОН!!!

ТТА, Тиббий педагогика факультети Педагогика ва психология кафедраси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг  бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббус юзасидан,  IV ташаббус –   ўқувчи-талабалар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ва талабаларда Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, инсонларга меҳр ва мурруват ҳиссини янада ривожлантириш учун “КИТОБ – МЕХР РИШТАСИ” номли акция ўтказилади. Акцияда факультетнинг барча профессор – ўқитувчилари, ходимлари, талабалари иштирок этишлари мумкин. Ихтиёрий тақдим этилган барча китоблар меҳрибонлик уйлари, интернатлар, махсус мактаблар ва кам таъминланган оила фарзандларига берилади. Акциянинг шарти: тақдим этиладиган китобга меҳр ва эътиборга мухтож инсонларга аталган умид бахш этувчи дил сўзлари, самимий тилаклар ёзилиши керак.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan