ТАЛАБАЛАРНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 мартдаги кўрсатма хатига асосан Тошкент тиббиёт академиясида тахсил олувчи бакалавр, магистр талабалари ва клиник ординаторлари 1 хафталик (36 соат) ҳажмда жорий йил 16-23 март кунлари ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилмоқда.

Амалиёт вақтида талабалар томонидан аҳоли орасида “Соғлом турмуш тарзи”, “Юқумли касалликлар, шу жумладан короновирус инфекцияси профилактикаси” мавзуларида тарғибот-ташвиқот ишлари билан шуғулланишлари режалаштирилган.

14 март куни Тошкент тиббиёт академияси талабаларини Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида амалиёт ўташлари учун гуруҳларга тақсимлаш, уларга махсус семинар машғулотлари ўтиш ва бошқа ташкилий ишлар амалга оширилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan