Азиз устозлар, талаба-ёшлар! Сизларни минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли Навзўр байрами билан табриклайман!
Шарқона Янги йилимиз — Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин!
Наврўз ўзаро қадр-қиммат, хайру саховат, меҳр-оқибат тимсолидир. Эзгулик, саховатга йўғрилган уйғониш, яшариш айёми дилларимизни яна қувончу шодликка чулғади. Наврўз халқимизни тинчлик, баҳамжиҳатлик, хайру саховатга чорламоқда.
Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар! Сизларни яна бир бор мана шу гўзал, тароватли Наврўз айёми билан чин дилдан қутлайман.
Наврўз ҳар бир хонадонга, бутун эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!
Барча эзгу ният ва мақсадларимиз амалга ошсин!
Ватанимиз янада обод, халқимиз доим омон бўлсин!
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев