«МЕН ЎҚИЁТГАН КИТОБ» ЧЕЛЕНДЖИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Республикамизда COVID-19 инфекциясининг тарқалишини олдини олиш билан боғлиқ ҳолат барча юртдошларимизни янада огоҳликка, жипслашишга ҳамда оғир дамларда бир-биримизга елкадош ва меҳр-мурувватли бўлишга чорламоқда.

Шундай таҳликали кунларда ўз вилоятларига таътилга кетган ТТА талабалари томонидан таътилни самарали ва сермазмун ўтказиш, қолаверса бадиий дунёқарашини ва билимларини кенгайтириш мақсадида «Мен ўқиётган китоб» челенджи ташкил этилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг «ёшларни китобхонликка кенгжалб қилиш» йўналишини амалда қўллаш ҳамда Тошкент тиббиёт академиясида талабалар ўртасида май ойида ўтказилиши режалаштирилган «Энг фаол китобхон» кўрик танловида иштирок этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 5-сон талабалар турар жойи тарбиячи педагоги  Зафар Ниёзов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу челенджда барча факультет талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилар ҳам фаол иштирок этмокдалар.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan