2020 йил апрель ойида ОТМларда ўтказиладиган онлайн конференциялар

Айни кунларда таътилда бўлган талабалар, магистрлар, ёш тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар ушбу имкониятдан фойдаланишлари ҳамда илмий мақола ва тезислари билан ОТМларда ташкил этилаётган онлайн конференцияларда иштирок этишлари мумкин.

 

2020 йиль 20 апрель

Навоий давлат педагогика институти томонидан “Таълимда “Устоз-шогирд” тизими – сифат ва самарадорлик кафолати” мавзусида Республика миқёсидаги онлайн илмий-амалий конференция ўтказилади.

Мақола ва тезислар 2020 йил 15 апрелгача yusubovarano@mail.ru электрон манзили ҳамда (90) 7396694, (91) 9268966 Telegram тармоғи орқали  қабул қилинади.

Конференция вақти: 2020 йил 20 апрель 14:00

Zoom конференцияга уланиш электрон манзили: https://us04web.zoom.us/j/2364780832?pwd=TnhSZEhEMDlibzNsS2Y0OWFQQk9Ldz09

Конференция идентификатори: 236 478 0832

Пароль: 1133

 

2020 йил 24 апрель

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан «Замонавий узлуксиз таълим сифатини ошириш: инновация ва истиқболлар» мавзусида Халқаро илмий-амалий онлайн конференция ўтказилади.

Мақолалар uzluksiztalim.2020.tdpu@gmail.com электрон почтаси орқали 18 апрелгача қабул қилинади.

Ушбу халқаро конференцияда ZOOM дастури орқали онлайн равишда иштирок этиш учун 2020 йил 24 апрель куни Тошкент вақти билан соат 14:00да қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/4454435927?pwd=RFY4eDZHOEpMVHpkd3JQd1g4MjFGQT09

Пароль: 2020

Конференция идентификатори: 445 443 5927

 

2020 йил 25 апрель

Қўқон давлат педагогика институти томонидан “Филологиянинг долзарб масалалари” республика онлайн илмий-амалий анжуман ўтказилади

Мақолалар 2020 йилнинг 15 апрелигача қабул қилинади.

Мақолалар (91) 1530550, (91) 2024440 телефон рақамларига телеграм аккаунти орқали қабул қилинади.

Маълумот учун: О.Тўхтасинова (902933021)

 

2020 йил 29 апрель

Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан “Ўзбекистон молия бозорини ривожлантиришда инвестиция фондларининг жозибадорлигини ошириш”  мавзусида  республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

Илмий мақола  ва тезисларни 2020 йилнинг 25 апрелгача conferenciya@inbox.ru почта манзилига ёки (93) 5450300 номердаги телеграмга юборилиши зарур.

Ушбу  илмий-амалий  анжуманида ZOOM дастури орқали онлайн равишда иштирок этиш учун 2020 йил 29  апрель куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин: https://us04web.zoom.us/j/4454435927?pwd=RFY4eDZHOEpMVHpkd3JQd1g4MjFGQT09

Пароль: 2020

Мурожаат учун: (71) 239-27-15, 239-27-09

 

2020 йил 29 апрель

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан “ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзусида халқаро илмий-экспериментал онлайн конференцияси ўтказилади.

Анжуман 2020 йил 29 апрель Тошкент вақти билан соат 12:00 да “ZOOM” платформаси орқали амалга оширилади.

Мақола ва тезислар электрон шаклда 2020 йил 20 апрелгача қабул қилинади.

Мурожаат учун:  Ф.Қодирова (90) 957 82 00, М.Умарходжаева (90) 908 22 84

 

2020 йил 30 апрель

Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан “Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий барқарорлигини таьминлаш: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар” мавзусида республика миқёсида онлайн, илмий масофавий конференция ўтказилади.

2020 йил 28 апрелгача бўлган муддатда илмий тезисларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида e-science@umail.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Конференцияда маъруза билан ишитирок этувчилар 20 апрелгача ўзлари ҳақидаги барча маълумотларни электрон почта орқали юборишлари лозим.

Онлайн конференция 2020 йилнинг 30 апрел куни соат 14:00 дан бошлаб “Zoom” дастури орқали амалга оширилади.

Мурожаат учун: (71) 239-27-15, 239-27-09

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan