Жорий йил 14 май куни Тошкент тиббиёт академияси Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн видеоконференция кўринишида, Zoom платформасида бўлиб ўтди.
Йиғилишда Тошкент тиббиёт академияси кафедраларида карантин давридаги масофавий ўқитиш ҳолати, тахлили ва муаммолари; талабаларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш (беш ижобий ташаббуснинг биринчи йуналиши) бўйича олиб борилаётган ишлар; академия жамоаси томонидан тайёрланган монография ва ўқув-услубий ишлар мавзуларини тасдиқлаш каби масалалар муҳокама қилинди.