Инновацион ғоялар етакчиси мақомига эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи жорий йилнинг ноябр ойида «InnoWeek 2020» доирасида юртимиздаги:
🔹ёш олимлар
🔹талабалар
🔹ташаббускор фуқароларни
“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирлайди.
Кўзланган мақсад: инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган иқтидорли ёшларни жалб қилиш ва уларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва эришган ютуқларини муносиб тақдирлаш.
🖇Тақдирлашга оид дастлабки таклифлар:
✅ Ташаббускор фуқаролар учун туман (шаҳар) ҳокимликларида;
✅ Талабалар учун олий таълим муассасаларида тузилган комиссияларга тақдим этилади.
Батафсил маълумот учун:
(https://lex.uz/docs/3924447)+998 97 203-32-23 (559)
+998 99 899-39-96