Хурматли даволаш ва тиббий-педагогика йўналишининг битирувчи талабалари! Сизларни “тиббий психология ва психотерапия” мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурага ўқишга таклиф қилиб қоламиз. Магистратура (3 йил) ва клиник ординатура (2 йил) ўқишга кирган барча курс талабалари “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий марказида ўқишади, ишлашади ва илмий изланишлар олиб боришади. Ушбу марказ Тошкент тиббиёт академиясининг “Тиббий психология, нейропсихология ва психосоматик тиббиёт” бўйича ўқув-услубий ва илмий-методик маркази ҳисобланади.