Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди

Касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этишда:

👉 абитуриент имтиҳонга шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим;

👉 абитуриентлар имтиҳонга тиббий ниқоб ва қўлқопда киритилади;

👉 имтиҳонга кириш олдидан ҳар бир абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчанади. Тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган абитуриентлар имтиҳонларга қўйилмайди;

👉 ижодий имтиҳонда битта абитуриент учун ярим соатдан бир соатгача вақт ажратилади;

👉 имтиҳонлар тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, имтиҳон жараёнларининг видеоёзувлари сақланади;

👉 имтиҳон натижалари тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan